Украинанинг Запорожье вилоятида Россия қуролли кучларининг сўнгги ҳужумларида тўрт киши ҳалок бўлди ва яна икки киши яраланди.
Бу ҳақда минтақавий ҳарбий маъмурият раҳбари Иван Фёдоров эълон қилди.
"Бир кун ичида Россия қўшинлари Запорожье вилоятидаги 32 та аҳоли пунктига 643 та зарба берди", деб ёзган у “Телеграм”да.
Унинг сўзларига кўра, 12 та ҳаво ҳужуми, турли модификациядаги 401 та учувчисиз учиш аппарати (асосан FPV) ва еттита МЛРС ҳужуми қайд этилган.
Натижада уйлар, транспорт воситалари ва инфратузилмага етказилган зарар ҳақида 218 та хабар келиб тушган.