Ҳужум натижасида 30 дан ортиқ одам жабрланди, деб хабар бермоқда “Медуза”.
Харков вилояти ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовнинг маълум қилишча, 19 ноябрга ўтар кечаси амалга оширилган зарбалар оқибатида 32 киши жабрланган, улар орасида икки нафар бола ҳам бор.
Синегубовнинг сўзларига кўра, ҳужум натижасида бир нечта турар-жой бинолари, камида 10 та автомобил, супермаркет ва гаражлар зарар кўрган.