Россия кучлари Украинанинг Днепропетровск вилоятидаги ёқилғи қуйиш шохобчасига "Шаҳед" дрони билан зарба берди, натижада уч киши, жумладан, бир бола ҳалок бўлди.
Кривой Рог мудофаа кенгаши раҳбари Александр Вилкул бу ҳақда ўзининг Телеграм-каналида эълон қилди.
Унинг сўзларига кўра, зарба Кривой Рог яқинида жойлашган Широкивска жамоасидаги ёқилғи қуйиш шохобчасига қаратилган.
Ҳужум натижасида 41 ёшли эркак, 40 ёшли аёл ва 8 ёшли бола ҳалок бўлган.
Ҳодиса жойида шошилинч қутқарув операцияси давом этмоқда ва зарба оқибатлари ҳақида маълумот аниқланмоқда.