Россия Украина дрон ҳужумини Курск вилояти узра қайтарди.
Россия тунда Украина учувчисиз учоқларининг ҳужумини қайтарганини айтди.
Мудофаа вазирлиги Телеграмъдаги постида Украинанинг 34 та дронини йўқ қилгани, улардан 27 таси Россиянинг Курск вилояти узра парвоз қилганини маълум қилди.
Курск губернатори аввалроқ Украина билан чегарадош Курск осмонида бир кечада «иккита Украина ракетаси» тутиб олинганини айтган эди.
Украина қўшинлари Россияни мудофаа ҳолатига ўтказиш учун август ойида Курск вилоятига бостириб киришди.