Россия Украинага катта ҳужум бошлади. Бу ҳақда УНИАН агентлиги хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, кеча тунда учувчисиз самолётлар учирилган, еттита Ту-95МС стратегик бомбардимончи самолёти тонгга яқин осмонга кўтарилган. Соат 05:03 да калибрлар Қора денгиздан учирилди.
Украина энергетика вазири Герман Галущенко мамлакат энергетика сектори ҳужум остида эканини айтди. Унга кўра, энергетика объектларига ҳужумлар бутун Украина бўйлаб содир бўлмоқда.