Бугун 23 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украина урушини якунлаш бўйича янги таклифларни эшитишга тайёрлигини билдирди

Россия Украина урушини якунлаш бўйича янги таклифларни эшитишга тайёрлигини билдирди



Бу ҳақда Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Рябков News ru'га берган интервюсида маълум қилди.

"Россия президент Путин белгилаган мақсадларга мос келадиган ва реал вазиятни ҳисобга оладиган ҳар қандай оқилона таклиф ва ғояларни тинглашга тайёр", — деди у.

Рябковнинг айтишича, Вашингтон аввалги музокараларда Москванинг позициясини “маълум даражада тушунишини” намоён этган. Энди эса, АҚШ Украина ва Европа давлатларининг қарорларига қанчалик таъсир ўтказа олиши муҳим.

Авбалроқ Россия президенти Владимир Путин ўт очишни тўхтатиш учун Украина Донбасс ҳудудидан қўшинларини олиб чиқиши, NATO'га аъзо бўлишдан воз кечиши, ҳарбий салоҳиятини қисқартириши кераклигини билдирганди. Бироқ Украина бу талабларни қабул қилмаганди.

Киритилди: 19:12 22.08.2026. Ўқилди: 430 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!