Бугун 8 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия Украина уруши якунига оид ўз меморандумининг мазмунини ошкор қилмайди – Россия президенти матбуот котиби

Россия Украина уруши якунига оид ўз меморандумининг мазмунини ошкор қилмайди – Россия президенти матбуот котиби

Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, давлатлар ўртасидаги музокаралар ёпиқ режимда ва бевосита ўтказилиши керак. Кремл вакили, шунингдек, Украинанинг Россия томони 2 июн куни Истанбулда муҳокама қилиниши кутилаётган меморандум матнини олдиндан тақдим этиши керак деган талабини "ноконструктив" деб атади.

Аввалроқ Украина Мудофаа вазири Рустем Умеров Киев ўзининг меморандум лойиҳасини Россияга аллақачон топширганини маълум қилган эди.

Россиянинг музокаралар тафсилотларини яширишга урғу бераётгани ва учрашувгача бошқа томонга ўз таклифлари рўйхатини тақдим этмаётгани ҳақида Россия Ташқи ишлар вазирлигининг расмий вакили Мария Захарова ҳам баёнот берган эди.

Oммавий ахборот воситалари ҳам Россия ва Украина делегациялари ўртасидаги Истанбулдаги учрашув пайтида россиялик музокарачилар бошқа давлат вакилларининг залда бўлишига қарши бўлганлари ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: 15:46 29.05.2025. Ўқилди: 453 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!