Россия ҳалок бўлган аскарларнинг жасадларини топширишга рухсат бериш учун 6 июль куни Москва вақти билан соат 12:00 дан 18:00 гача (Тошкент вақти билан соат 14:00 дан 21:00 гача) Украинанинг Костянтиновка шаҳрида сулҳ тузишни таклиф қилди.
Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги эълон қилди.
"Россия томони ушбу шаҳарда ҳалок бўлган украиналик ҳарбийларнинг жасадларини топшириш бўйича гуманитар операция ўтказишга тайёр", дейилади баёнотда.
Вазирлик 2026 йил 5 июль куни Москва вақти билан соат 12:00 га (Тошкент вақти билан соат 14:00) қадар Украина томонидан мавжуд разведка каналлари орқали жавоб кутаётганини таъкидлади.
Аввалроқ Россия Украинанинг Донецк вилоятидаги Костянтйновка шаҳри устидан назорат ўрнатганини эълон қилган эди. Украина Қуролли Кучлари Бош штаби бу маълумотни рад этди.