Бугун 25 август, 2026 йил, сешанба

O'ZB

Россия Украина дронларининг ҳужумидан сўнг Азов-Дон каналини ва Керч бўғозини кемалар қатнови учун вақтинча ёпди

Россия Украина дронларининг ҳужумидан сўнг Азов-Дон каналини ва Керч бўғозини кемалар қатнови учун вақтинча ёпди

Россия Украина дронларининг ҳужумидан сўнг Азов-Дон каналини ва Керч бўғозини кемалар қатнови учун вақтинча ёпди – Reuters.

Агентлик маълумотларига кўра, Россия Чегара хизмати Дон дарёсини Азов денгизи билан боғлайдиган канал орқали кемалар ўтиши учун аризаларни қабул қилишни тўхтатган. Чекловларнинг амал қилиш муддати очиқланмаган.

Reuters суҳбатдошларидан бирининг таъкидлашича, Керч бўғози орқали кемалар ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилган.

Аввалроқ Украина Қуролли Кучлари дронлар ёрдамида Азов денгизида халқаро санкциялар остидаги Россия "яширин флоти" таркибига кирувчи камида 25 та кема ҳалокатга учратилганини баён қилган эди. Россия расмийлари буни расман шарҳламади, бироқ ҳодисаларнинг бир қисми тасдиқланди.

Ҳужумлар ва кемалар ҳаракатига қўйилган чекловлар ҳақидаги хабарлардан сўнг, "Euronext" биржасида буғдой нархи бир сутка ичида 4 фоиздан кўпроққа ошди.

Шу билан бирга, ушбу ҳудудда Россия кемачилигига берилаётган зарбалар давом этмоқда. Эрталаб Ростов вилояти губернатори Слюсар Таганрог қўлтиғида дронлар яна тўртта турли мақсаддаги кемаларга, жумладан, метанол ташиётган танкерга ҳужум қилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, техник кема матроси ҳалок бўлган.

Киритилди: 20:33 11.07.2026. Ўқилди: 1457 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!