Донецк вилоятининг Угледар шаҳрида вазият ҳозир жуда оғир, деди украиналик журналистларга 72-алоҳида механизациялашган бригада аскари. Унинг сўзларига кўра, бирлик жуда катта йўқотишларга учраган.
«Шаҳардаги вазият ўта оғир, қўмондонлик чекинишга рухсат бермаяпти, бригада жуда катта йўқотишларга учради, бу эса юқори мартабали қўмондонларнинг кеч жавоб қайтаришига олиб келди», деди аскар.
Унга кўра, ҳозирда Угледарга кириш ва эвакуация йўллари тўсиб қўйилган ва пиёда чиқишнинг ягона йўли Россия армиясининг назорати остида.
«Ҳарбий хизматчининг таъкидлашича, шаҳарда ярадорлар кўп. Шунингдек, жангчи ярадорлар Угледарни тарк эта олишига ишончи комил эмас», — дейилади хабарда.