Россия АҚШ президенти Дональд Трамп ва унинг собиқ маслаҳатчиси Илон Маск ўртасидаги келишмовчиликка аралашмоқчи эмас.
Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Бу Қўшма Штатларнинг ички иши. Биз бунга ҳеч қандай аралашмоқчи эмасмиз ёки ҳеч қандай тарзда изоҳ бермаймиз. Ишончимиз комилки, АҚШ президенти бу вазиятни ўзи ҳал қилади.", - деди Кремль вакили.
Унинг сўзларига кўра, Трамп ва Маск ўртасидаги жанжал "Америка раҳбарини Украина келишувидан чалғитиши даргумон".
"Мамлакатлар президентлари бир вақтнинг ўзида жуда кўп турли хил масалалар билан шуғулланадилар - у ёки бу муҳим эмас. Давлат раҳбарларининг ҳамма нарсага вақти етарли", - дея қўшимча қилди у.