Ҳудуднинг Москва томонидан тайинланган губернатори Михаил Развожаевнинг маълум қилишича, шаҳарда 31 май кунидан АИ-92 ва АИ-95 маркали бензинлар фақат талонлар орқали сотила бошланган.
У буни расмийлар автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаларидаги ёнилғи захираларини тўлдириб олишлари учун зарур бўлган "вақтинчалик чора" деб атади.
Развожаевнинг қўшимча қилишича, ёнилғи сотиб олишдаги 20 литрлик чеклов амал қилишда давом этади, шунингдек, бензинни канистрларда сотишга ҳам чеклов жорий этилмоқда.
Қримда бензин тақчиллиги минтақани Ростов вилояти билан боғлайдиган трассани масофадан туриб миналаётган Украина дронларининг зарбалари сабабли юзага келди. Дронлар йўлга ҳаракатни қайд этганда портлайдиган портловчи мосламаларни ташламоқда. Ушбу трасса ярим оролга ёнилғи етказиб беришнинг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади.