Бугун 11 июнь, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ТИВ раҳбари Арманистон КХШТдан четлатилиши мумкинлигини айтди

Россия ТИВ раҳбари Арманистон КХШТдан четлатилиши мумкинлигини айтди


Сергей Лавровнинг сўзларига кўра, Арманистон яна КХШТ тадбирларида иштирок этмаган, бироқ расман ташкилот аъзоси бўлиб қолмоқда.

"КХШТга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари Арманистоннинг қарздорлиги муносабати билан мамлакатни тааҳкилотдан чиқариб юбориш эҳтимолини назарда тутувчи моддани кўриб чиқишга келишиб олдилар", — дея қўшимча қилди Лавров.

Маълумот учун, Арманистон КХШТдаги иштирокини музлатиб қўйган. У ўз позициясини КХШТ Тоғли Қорабоғдаги можаро кескинлашган пайтда Арманистонни ҳимоя қилишда “бефарқлик” кўрсатгани ва Ереван олдидаги ўз функцияларини бажармагани билан изоҳлаган.

Ўтган йилнинг ёзида Пашинян Арманистон, катта эҳтимол билан, Коллектив хавфсизлик шартномаси ташкилотидан чиқишини маълум қилганди.

Киритилди: Бугун 08:45. Ўқилди: 341 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!