Бугун 25 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия ТИВ Арманистонни “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди

A A A
Россия ТИВ Арманистонни “ўта салбий” оқибатлардан огоҳлантирди

Арманистоннинг Халқаро жиноий суднинг Рим статутига қўшилиш режаларини мутлақо қабул қилиб бўлмайди. Бу ҳақда Россия Ташқи ишлар вазирлигидаги манбаларга таяниб, “ТАСС” хабар берди.

“Россия Арманистоннинг Халқаро жиноий суднинг (ХЖС) Рим статутига қўшилиш режасини ХЖСнинг яқинда Россия президентига қарши ноқонуний ва асоссиз ‘ордер’лари фонида мутлақо номақбул деб ҳисоблайди”, — дейилади муносабатда.

Россия Арманистонни Рим статутига қўшилган тақдирда икки томонлама муносабатларда “ўта салбий” оқибатларга дуч келишидан огоҳлантирилган.

17 март куни Халқаро жиноий суд Россия президенти Владимир Путинни Украинадаги ҳарбий жиноятларда айбланиб, ҳибсга олишга ордер берганди. Арманистон эса Путин мамлакатга ташриф буюрган тақдирда уни ҳибсга олишини эълон қилди.

Киритилди: 05:10 28.03.2023. Ўқилди: 3357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!