Бугун 27 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Россия ТИВ АҚШ билан янги ядровий келишув бўйича музокараларни рад этди

Россия ТИВ АҚШ билан янги ядровий келишув бўйича музокараларни рад этди

Россия Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва АҚШ ўртасида Женевада янги ядровий келишув бўйича музокаралар олиб борилаётгани ҳақидаги маълумотни инкор этди.

Вазирлик расмий вакили Мария Захарованинг айтишича, амал қилиш муддати тугаган START ўрнини босувчи янги ҳужжатни ишлаб чиқиш бўйича расмий музокаралар олиб борилмаяпти. Унинг таъкидлашича, бу борадаги хабарлар нотўғри ёки нотўғри талқин қилинган.

Захарова Женевадаги қуролсизланиш конференцияси доирасида Россия ва АҚШ вакиллари ўртасида ишчи даражада мулоқот бўлиб ўтганини тан олди. Бироқ, унинг сўзларига кўра, учрашув давомида “тубдан янги” ҳеч қандай келишувга эришилмаган.

“Оддий дипломатик алоқаларни сақлаб қолишдан нарига ўтмаган бу учрашувни қандайдир тўлиқ музокара сифатида кўрсатиш — ҳақиқатдан йироқ”, деди у.

Аввалроқ Bloomberg АҚШ Россия ва Хитой билан янги ядровий келишув бўйича музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар қилган эди. Манбага кўра, Америка делегацияси 23 февраль куни БМТнинг Қуролсизланиш бўйича конференцияси доирасида Россия вакиллари билан, 24 февраль куни эса Хитой делегацияси билан учрашган.

Киритилди: 21:27 26.02.2026. Ўқилди: 204 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!