Россия Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги можарони бартараф этиш учун унинг асл сабабларини йўқ қилишни асосий вазифа деб атади.
«Ҳозирги босқичда асосий вазифа минтақадаги вайронкор можаронинг асл сабабларини бартараф этиш, яъни АҚШ ва Исроил томонидан бошланган урушни тўлиқ тўхтатиш ҳисобланади», — дейилади вазирлик баёнотида.
Дипломатлар минтақа мамлакатлари ўртасида мавжуд бўлган келишмовчиликларни сиёсий-дипломатик воситалар орқали ҳал этиш тарафдори эканликларини билдиришди.