Россия Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мария Захарова Япония билан тинчлик шартномаси бўйича музокараларни тўхтатиш қарори ўз кучида қолганини айтди. Захарованинг сўзларига кўра, ҳозирги шароитда Москвага нисбатан «нодўстона позицияни» эгаллаб турган Токио билан мулоқот имконсиз.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Япония Россия билан ҳудудий низоларни ҳал қилиш ва тинчлик шартномасини тузиш ниятида эканини маълум қилганди. Шу билан бирга, Токио Россияга қарши санкцияларни кенгайтиришда давом этишини таъкидлади.
«Бундай шароитда биз Токио билан узоқ муддатли, виждонли муносабатларга пойдевор қўйишга қаратилган фундаментал ҳужжатни тузиш бўйича давом этаётган мулоқотни давом эттириш имкониятини кўрмаяпмиз», — деди Захарова.