Украина президенти Володимир Зеленский Украина қўшинлари Курск вилояти ҳудудида қуршаб олингани ҳақидаги маълумотни инкор этиб, Россия шарқий чегарада куч тўплаётганини ва эҳтимол Сумй вилоятига ҳужум қилишга тайёрланаётганини билдирди.
"Биз буни англаймиз ва бунга қарши чора кўрамиз," - деб таъкидлади Зеленский.
Шунингдек, у Покровск йўналишидаги вазият барқарорлашганини, Украина ҳарбийларининг Курск вилоятидаги ҳаракатлари туфайли Россия қўшинларининг сезиларли қисмини бошқа йўналишлардан тортиб олишга эришилганини қайд этди.
Бундан ташқари, Зеленский Украинанинг янги "Узун Нептун" ракетаси муваффақиятли синовдан ўтказилгани ва жанг шароитида қўлланилгани ҳақида хабар берди.
Унинг айтишича, ракета минг километр масофага аниқ зарба берган.