Исроилнинг i24 телеканали Ғазо шаҳри четида кучли тўқнашувлар бўлаётгани ҳақида хабар берди. Шу билан бирга, ижтимоий тармоқларда Исроил аскарлари ҳалок бўлган бир қатор “оғир” ҳолатлар ҳақида маълумотлар тарқалмоқда.
Исроил ОАВларига кўра, жанглар давомида тўрт нафар ҳарбий хизматчи бедарак йўқолган.
✍️ Эълон қилинган видеоларда вертолётларнинг фаол ҳаракати, сигнал ракеталарининг учирилиши ва отишмалар овозлари акс этгани сабабли, Исроил армияси “Ганнибал протоколи”ни ишга туширган бўлиши мумкинлиги тахмин қилинмоқда. Ушбу протоколга кўра, ҳарбийлар ва хавфсизлик кучлари аскар ёки фуқаронинг тирик ҳолда душман қўлига тушиб қолишига йўл қўймаслиги шарт — ҳатто бу ҳолат асирга олинган шахс ҳаётига хавф туғдирса ҳам.
Ҳозирча на Исроил армияси, на Фаластин қуролли гуруҳлари бу борада расмий баёнот берган.