Володимир Зеленскийнинг маълум қилишича, жума кунига ўтар кечаси Россия Украинага тахминан 430 дрон ва 18 та ракетадан фойдаланиб оммавий зарбалар берган.
"Ҳужум атайин одамларга ва фуқаровий инфратузилмага имкон қадар кўпроқ зарар етказиш учун амалга оширилган. Бугун бизнинг Patriot'ларимиз ишлади ва тун давомида Россиянинг 14 та ракетаси уриб туширилди: 2 та “Кинжал” ва 6 та баллистик ракета", — деди Украина президенти.
Унинг сўзларига кўра, тунги ҳужумлар оқибатида тўрт киши ҳалок бўлган, бир неча ўнлаб одамлар (жумладан ҳомиладор аёл) жароҳатланган.
"Россиянинг ҳужуми натижасида Киевда ўнлаб кўп қаватли уйлар зарар кўрган, “Искандер” ракетасининг бўлаклари эса Озарбойжон элчихонаси биносига тушган", — дея қўшимча қилди Зеленский.
Озарбoйжон томони ҳозирча бу маълумот бўйича изоҳ бермади.