7 июль куни эрта тонгда рус қўшинлари Харьковга (Украина) "Шаҳед" типидаги ҳужумчи дронлари билан зарба берди. Шаҳарда портлашлар содир бўлди, камида 20 киши жароҳат олди, улар орасида болалар ҳам бор.
Бу ҳақда шаҳар мэри Игорь Терехов ўзининг "Телеграм"даги саҳифасида маълум қилган.
"Харьковга ҳозиргина душманнинг "Шахед" типидаги иккита учувчисиз самолёти ҳужум қилди" - деб тасдиқлади Терехов.
Эслатиб ўтамиз, шаҳарнинг Шевченкивский ва Слободский туманлари жабрланган.