Бугун 26 декабрь, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Россия қўшинлари ўз фуқароларини талон-тарож қилмоқда

Россия қўшинлари ўз фуқароларини талон-тарож қилмоқда

Курск вилоятидаги қишлоқ аҳолиси россиялик ҳарбийларни Украина Қуролли кучлари бостириб кириши фонида талончиликда айблади. Уларнинг сўзларига кўра, центябр ойи бошида маҳаллий аҳоли Россия президенти Владимир Путинга ва Мудофаа вазирлигига ҳарбийларнинг ҳаракатларини тўхтатишни сўраб жамоавий хат ёзган.

Сентябр ойининг ўрталарида "Досье шпиона" канали Кореневодан маълумотларни эълон қилди. «Қишлоқда. Кореневода бир кун ҳам УҚК ҳарбийлари бўлмаган, аммо барча дўконлар, ёнилғи қуйиш шохобчалари, дорихоналар ва омон қолган турар-жой бинолари очилган ва талон-тарож қилинган,» - деб ёзишган маҳаллий аҳоли вакиллари.

Уларнинг сўзларига кўра, Россия ҳарбийлари босқинчилик, автомобиль ўғирлаш, шунингдек, талончилик билан шуғулланишига тўсқинлик қилган уй итларини ўлдириш билан шуғулланмоқда.

"Агентства" суҳбатдошининг айтишича, унинг уйида ҳарбийлар истиқомат қилмоқда: «Улар террорчиликка қарши операция режими эканлигини ва ҳарбийларнинг ҳуқуқи борлигини таъкидлашмоқда.» Унинг сўзларига кўра, Коренево қишлоғида яшовчи ва вақти-вақти билан мулкининг хавфсизлигини текширгани келадиган аёлнинг уйи икки кун олдин дахлсиз бўлган, аммо «кеча у келганда ҳаммаси ағдар-тўнтар қилинган эди.» Нашрнинг бошқа бир суҳбатдошининг уйидаги дераза синдирилган. У ердан телевизорлар, ноутбуклар, фрезер ва қўл бурғулаш мосламалари ҳамда болгаркалар ўғирлаб кетилган.

«Фақат мен эмас, кўчада ҳаммамизнинг бошимизга шундай кулфат тушди. Кимнинг телевизорини олиб кетишди, кимнингдир бошқа нарсасини,» - дея тушунтирди у.

Киритилди: 20:00 02.11.2024. Ўқилди: 3156 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!