Россия армияси Украинадаги жанговар зонада стратегик ташаббусга эга.
Бу ҳақда Россия Қуролли кучлари Бош штаби бошлиғи Валерий Герасимов маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, Украина қуролли кучлари 2025 йилнинг баҳор-ёз ойларида Россия қўшинларининг олға силжишини секинлаштиришга уринган, бироқ бу муваффақиятга эришмаган.
Герасимовнинг қўшимча қилишича, рус қўшинлари деярли бутун фронт чизиғи бўйлаб тинимсиз ҳужумларини давом эттирмоқда.
Бош штаб бошлиғининг таъкидлашича, 2025 йил март ойидан бери Россия қўшинлари Украинадаги умумий майдони 3500 квадрат километр бўлган 149 та аҳоли пунктини назоратга олган.