18 январ куни тонгда Россиянинг Киевга қилган ҳужуми оқибатида камида тўрт киши ҳалок бўлгани ҳақида шаҳар ҳарбий маъмурияти раҳбари Тимур Ткаченко маълум қилди.
"Россия ракеталари ва дронлари ҳужумига учраган Украина пойтахтида ёнғинлар, турар жой биноси, сув таъминоти қувури ва “Лукьяновская” метро бекатига зарар етди. Портлашлардан сўнг метро бекати ёпилди", — дея маълум қилди Киев мэри Виталий Кличко.
Бундан ташқари, бугун тонгда Россия Запорожега ҳам ракета ҳужуми уюштирди.
Вилоят ҳарбий маъмурияти раҳбари Иван Фёдоровнинг сўзларига кўра, Россия ҳужуми натижасида 10 киши яраланган, уларнинг барчаси касалхонага ётқизилган. Зарбалар оқибатида турар жой биноларига зарар етказилган.
"Ўтган бир сутка мобайнида Россия қўшинлари Запороже вилоятининг тўққизта аҳоли пунктига 241 марта турли қуроллар билан ҳужум қилди", — дея қўшимча қилди Фёдоров.