Ҳиндистоннинг айтишича, Россия кучларида хизмат қилаётган камида 12 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлган.
Россия қуролли кучларида хизмат қилаётган камида 12 нафар ҳиндистонлик ҳалок бўлди, дея хабар берди Ҳиндистон Ташқи ишлар вазирлиги.
Унинг қўшимча қилишича, яна 18 нафари ҳанузгача армияда хизмат қилмоқда, улардан 16 нафари Россия томонидан "йўқолган" деб таснифланган.
Ўтган йили Ҳиндистон ёшларни иш ваъдалари билан Россияга жалб қилган ва уларни Россиянинг Украинадаги урушида жанг қилишга мажбурлаган одам савдоси бўйича йирик тармоқни фош қилганини айтди.