Россия Қуролли кучларининг ёзги ҳужумидан асосий мақсад Константиновкани эгаллашдир.
Бу ҳақида The Telegraph хабар берди.
Нашрнинг ёзишича, шаҳар автомобил ва темир йўлларнинг асосий чорраҳасида жойлашган ва Украина Қуролли кучларининг Донбассдаги фронт чизиғининг муҳим ва ажралмас қисми ҳисобланади. Константинивканинг йўқотилиши қўшинлар таъминотини мураккаблаштиради ва Краматорскни Россия артиллерияси етиб борадиган ҳудудга айлантириши мумкин.
Украинанинг баъзи ҳарбий манбалари Киев шаҳарни йўқотиши мумкинлигини тан олади, аммо бу фалокатга айланмайди, деб ҳисоблайди. Уларнинг сўзларига кўра, Россия стратегик мувозанатни сезиларли даражада ўзгартирмасдан, кўча жангларида катта йўқотишларга дуч келади.