Росселхознадзор 2024 йилнинг 21 октабридан Россияга Қозоғистонда берилган фитосанитар сертификатларга эга кесилган гуллар ва ғунчаларни олиб киришга тақиқ қўйди.
Идоранинг қайд этишича, Қозоғистон гулларнинг катта қисмини Нидерландия, Полша ва Белгия каби нодўстона давлатлардан реэкспорт қилади. Улар эса маҳсулот хавфсизлигига етарлича назорат ўрнатишмаган.
Америка нашри бу қарор Қозоғистон БРИКС блокига қўшилишдан бош тортганидан кўп ўтмай қабул қилинган деб ҳисобламоқда.