Эрон томонидан қўллаб-қувватланаётган «Ҳизбуллоҳ» армияси Ҳайфа шаҳри ғарбидаги, Исроил ҳаво мудофаа кучлари базаси жойлашган Кирят Элиезер чеккасида учувчисиз ҳаво воситаларидан фойдаланган.
Бу ҳақда Ҳизбуллоҳнинг ўзи маълум қилди.
«Учирилган учувчисиз самолётлар ердаги нишонларни аниқ нишонга олди ва душманга зарар етказди», — деди Ҳизбуллоҳ матбуот хизмати.
Аввалроқ «Ҳизбуллоҳ» учувчисиз учоқлари Ҳайфа жануби-шарқида жойлашган Нешер шаҳридаги ҳарбий объектга ҳужум қилган эди.
Исроил ахборот манбалари янги зарбаларга изоҳ бермаяпти.