Россия Қора денгиз узра учаётган Америка Қўшма Штатларининг (АҚШ) инсонсиз ҳаво транспорти учун Су-30 русумидаги қирувчи самолётини ишга туширди.
Россия Мудофаа вазирлиги томонидан мавзу ҳақида берилган баёнотда, Қора денгиз устидаги Россия ҳаво ҳудудини назорат қилиш воситаларининг Россия Федерацияси давлат чегарасига яқинлашаётган ҳаво нишонини аниқлагани билдирилди.
Ҳаво нишонини аниқлаш ва Россия давлат чегаралари бузилишининг олдини олиш мақсадида ҳаво мудофаа вазифаларини бажарувчи Россия Ҳарбий ва космик кучларининг Су-30 русумидаги қирувчи самолёти ишга туширилгани маълум қилинган баёнотда, “Россия ҳарбий самолёти экипажлари, ҳаво нишонини, АҚШ Ҳарбий-ҳаво кучларига оид МҚ-9А Реапер русумидаги разведкачи инсонсиз ҳаво транспорти эканини аниқлади”.-деган ифодаларга ўрин берилди.
Россия самолёти яқинлашгач, Америка Инсонсиз ҳаво транспортининг Россия чегарасидан қайтганига эътибор қаратилган баёнотда, “Рус самолёти ўз базасига эсон-омон қайтиб келди. Россия Федерацияси давлат чегарасининг паймол қилинишига йўл қўймади. Россия ҳарбий самолётининг парвози, хавфсизлик чора-тадбирларига мувофиқ бетараф равишда сувлар устида ҳаво соҳасидан фойдаланиш бўйича халқаро қоидаларга қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилди”.-дейилди.
Жорий йилнинг 14-марти куни АҚШнинг Европа кучлари қўмондонлиги (ЭУCОМ) Россиянинг иккита Су-27 русумидаги самолётининг, Қора денгизда, АҚШга оид МҚ-9 русумидаги Инсонсиз ҳаво транспортига қарши иғвогар тусда муносабатда бўлгани ва самолётлардан бирининг МҚ-9 билан тўқнашгани, оқибатида эса халқаро сувларга қулагани ҳақида маълумот бўлишганди.
Россия Мудофаа вазирлиги эса АҚШга оид МҚ-9 Инсонсиз ҳаво транспортининг Украинадаги “махсус ҳарбий амалиёт” халқаро стандартларга мувофиқ барча ҳаво ҳудуди фойдаланувчиларига билдирилган вақтинчалик статус ҳудудини бузганини қайд этганди.