Бугун 4 июнь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Россия президенти матбуот котиби бир қатор баёнотлар билан чиқди

Россия президенти матбуот котиби бир қатор баёнотлар билан чиқди

Муросага эришиш АҚШ билан эмас, Украина билан бўлиши керак — Россия президенти матбуот котиби.

Дмитрий Песков, шунингдек, Россия “махсус ҳарбий операция”нинг бошида белгиланган мақсадларига эришиши зарурлигини таъкидлади.

Песковнинг бошқа баёнотлари:

◾️ Россия Украина билан тўғридан-тўғри музокараларга тайёрлигини тасдиқлайди, бироқ ҳозирча Киевдан жавоб олгани йўқ;

◾️ Россия Қўшма Штатларнинг Украинадаги тинчликни таъминлаш бўйича кўрсатаётган саъй-ҳаракатларини қадрлайди;

◾️ Украина инқирози жуда мураккаб бўлиб, уни тезда ҳал қилиб бўлмайди;

◾️ Россия учун “махсус операция” мақсадларига тинч йўл билан эришиш мақбул вариант ҳисобланади. Президент Путин тинч йўл билан муросага эришиш масаласига очиқ;

◾️ Зарурат туғилганда Путин ва Трамп ўртасида тўғридан-тўғри алоқа ўрнатилади, Россия ва АҚШ ўртасидаги тўғридан-тўғри мулоқотлар тикланган;

◾️ 9 май куни Ғалаба паради бўлиб ўтади;

◾️ Махсус операция ҳудудидаги ҳозирги вазият Киев учун 2022 йил март ойидаги Истанбул музокаралари давридагидан фарқ қилади.

Киритилди: 17:05 30.04.2025. Ўқилди: 812 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!