Владимир Путин Россияда фаолияти номақбул деб топилган тузилмар веб-сайтларида ва тақиқланган ахборот ресурсларида реклама жойлашни тақиқловчи қонунни имзолади, дея хабар беради “Интерфакс”.
Гап, хусусан, Instagram ва Facebook ижтимоий тармоқларида реклама жойлашни тақиқлаш ҳақида бормоқда, ушбу тармоқларга эгалик қилувчи Меta компанияси Россия Федерацияси ҳудудида “экстремистик ташкилот” деб эълон қилинган.
Ҳуқуқшуносларнинг фикрига кўра, ушбу қонунни бузганлик учун жарималар ҳам реклама берувчилар, ҳам уни тарқатувчиларга қўлланилади.
BBC суҳбатлашган мутахассислар блогерлар эҳтимолий йўқотишларини икки миллиард рублга (23 миллион доллардан ортиқ) баҳолашмоқда ва бу тақиқ нафақат уларнинг даромадига, балки йирик чакана савдо компанияларининг фойдасига ҳам салбий таъсир кўрсатишини тахмин қилишмоқда.