"Пасха сулҳи"нинг муддати эрта тун ярим тунда тугайди ва Россия президенти Владимир Путин уни узайтириш ҳақида ҳеч қандай буйруқ бермади.
Бу ҳақда Россия етакчисининг матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
Ўт очишни тўхтатиш 21 апрелга ўтар кечаси тугайдими ёки узайтирилиши мумкинми, деган саволга "Бошқа буйруқлар йўқ", деб жавоб берди Песков.
Эслатиб ўтамиз, Путин ўт очишни тўхтатиш ҳақида Бош штаб раҳбари Валерий Герасимов билан учрашувда эълон қилган эди. У 19 апрель соат 18:00 дан 21 апрель 00:00 гача амал қилади - жами 30 соат.