Бугун 21 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия Озарбойжоннинг Украинадаги нефт базасига зарба берди

Россия Озарбойжоннинг Украинадаги нефт базасига зарба берди

Россия армияси 18 августга ўтар кечаси Одесса областда жойлашган Озарбойжоннинг SOCAR компаниясига тегишли нефт базасига ҳужум уюштирди.

Minval хабарига кўра, Shahed туркумидаги дрон зарбалари катта ёнғинга сабаб бўлган. Натижада базадаги барча 17 та резервуар, насос станцияси, техник иншоотлар, операторлик ва тарози хоналари зарар кўрди. Нефт омборининг умумий сиғими 16 минг метр кубдан ортиқ экани маълум қилинди.

Ҳозирда ҳодиса юзасидан экспертиза тайинланган ва етказилган зарар миқдори ҳисобланмоқда. Бу Озарбойжонга тегишли нефт базасига қаратилган иккинчи ҳужумдир. Россия 8 август куни ҳам ушбу объектга 10 га яқин дрон йўллаб, ёнғинга сабабчи бўлган, дизел қувурига зарар етказган эди.

Озарбойжон президенти Илҳом Алиев Россияни мамлакат объектларига «мақсадли зарба бериш»да айблаб чиққанди. Ундан икки кун олдин, 6 август куни эса Россия дронлари Одессадаги «Орловка» газ компрессор станциясига зарба берган. Ушбу иншоот орқали Озарбойжон Украинага газ етказиб беради.

Кузатувчиларнинг фикрича, агар Москва «таҳликали сиёсат»ни давом эттирса, Озарбойжон Украинaга қўйилган қурол-аслаҳа эмбаргосини бекор қилиши мумкин. SOCAR июль ойи охирида «Нафтогаз» билан газ етказиб бериш бўйича илк шартномани имзолагани эслатиб ўтилди.

Киритилди: 16:55 18.08.2025. Ўқилди: 953 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!