Финляндиядан 160 км узоқликда, Петрозаводск шаҳрида руслар бир неча йил ичида ўн минглаб ҳарбий хизматчиларни бошқариши керак бўлган янги армия қўмондонлигини яратиш учун базаларни кенгайтирмоқда. Ғарб разведкаси бу кучлар НАТО билан урушга тайёрланмоқда, деб ҳисоблайди.
Россия аллақачон ҳарбийлар учун янги омборлар ва уй-жойлар қурмоқда, Эстония, Финляндия ва Норвегия билан чегарада янги темир йўл ётқизмоқда ва минтақадаги мавжуд темир йўл линияларини кенгайтирмоқда.