Бугун 24 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Россия Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг турли ҳудудларида 221 та учувчисиз учиш аппарати ушлангани ҳақида хабар берди

A A A
Россия Мудофаа вазирлиги мамлакатнинг турли ҳудудларида 221 та учувчисиз учиш аппарати ушлангани ҳақида хабар берди

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари 11 сентябрь оқшомидан 12 сентябрь тонгига қадар 221 та Украина самолёти типидаги учувчисиз учиш аппаратларини тутиб олди ва йўқ қилди. Бу ҳақда жума куни, 12 сентябрда, Россия Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, Брянск вилояти ҳудудида 85 та ПUA, Смоленск вилоятида 42 та, Ленинград вилоятида 28 та, Калуга вилоятида 18 та, Новгород ва Москва вилоятларида 9 тадан PUA ушланган ва йўқ қилинган. Белгород вилояти, Ростов ва Твер вилоятлари ҳудудида 3 тадан, Псков, Тула ва Курск вилоятлари ҳудудида эса 1 тадан PUA йўқ қилинган.

Ленинград вилояти губернатори Александр Дрозденко Приморск портида PUA ҳужуми натижасида кемалардан бирида ёнғин чиққанини маълум қилди.

— «Приморск портидаги кемалардан бирида содир бўлган ёнғин ўчирилмоқда. Ёнғинни ўчириш тизими ишга туширилган», — деб ёзди у ўзининг Telegram-каналида.

Унинг сўзларига кўра, кемадаги очиқ олов аллақачон бартараф этилган, сув тошқини ёки нефть тўкилиши хавфи йўқ.

Бундан ташқари, PUA қолдиқлари Всеволожск ва Тосно туманларига, шунингдек, Покровское ва Узмино қишлоқларига тушгани аниқланган.

Киритилди: 15:24 12.09.2025. Ўқилди: 911 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!