Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов йирик миқдорда пора олишда гумонланиб қўлга олинди

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов йирик миқдорда пора олишда гумонланиб қўлга олинди

Россия Мудофаа вазири ўринбосари Тимур Иванов йирик миқдорда пора олишда гумонланиб қўлга олинди. Бу ҳақда Россия Тергов қўмитаси хабар берди.

Иванов Россия Федерацияси Жиноят кодексининг 290-моддаси билан айбланмоқда. Мазкур қонунга кўра, унга 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Ҳозирча бошқа тафсилотлар маълум қилинмади.

Тимур Иванов 2016 йилдан бери Россия Федерацияси Мудофаа вазири ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди. Илгари у Мудофаа вазирлигига бўйсунувчи “Оборонстрой” АЖни бошқарган.

Тимур Иванов, шунингдек, вазирлик тасарруфидаги мол-мулкларни бошқариш, қўшинларни тиббий воситалар ва турар-жой билан таъминлаш учун жавобгар бўлган.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, президент Путин ва Мудофаа вазири Шойгу Ивановнинг ҳибсга олиниши ҳақида олдиндан хабардор қилинган.

Киритилди: 02:34 24.04.2024. Ўқилди: 1268 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!