Бугун 9 август, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия мигрантларни кузатув тизими ўрнатилган телефон сотиб олишга мажбурламоқчи

Россия мигрантларни кузатув тизими ўрнатилган телефон сотиб олишга мажбурламоқчи

Ҳукумат ҳар бир хорижликнинг жойлашувини электрон профиль орқали назорат қилишни режалаштирмоқда.

Россияга узоқ муддатга ёки меҳнат фаолияти учун келадиган ҳар бир хорижлик фуқаро электрон профиль ўрнатилган махсус мобил телефон сотиб олиши шарт бўлиши мумкин. Бу ҳақда Россия ички ишлар вазирининг давлат котиби — ўринбосари Игорь Зубов маълум қилди.

«Ушбу телефонда унинг электрон профили бўлади. Биз ҳар бир мигрантнинг қаерда жойлашганини билиб турамиз», — деди Зубов.

Унинг сўзларига кўра, ҳокимият органлари хорижлик фуқароларнинг яшаш жойини ўзгартирганини ҳам назорат қилиш имкониятига эга бўлади.

2025 йил сентябридан бошлаб Москва ва Москва вилоятида «Амина» иловаси синовдан ўтказилмоқда. Мазкур дастур визасиз тартибда келган вояга етган мигрантларнинг геолокация маълумотларини Россия Ички ишлар вазирлигига узатади.

Киритилди: 23:33 16.07.2026. Ўқилди: 1154 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!