Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Марказий банки хорижга валюта ўтказмалари бўйича чекловларни яна узайтирди

A A A
Россия Марказий банки хорижга валюта ўтказмалари бўйича чекловларни яна узайтирди

Россия Марказий банки хорижга валюта ўтказмалари бўйича чекловларни яна олти ойга — 2024 йил 30 сентябргача узайтирди.

Россияликлар ва “дўстона” мамлакатлардан келган норезидент жисмоний шахслар бир ой ичида хорижий банклардаги исталган ҳисоб рақамларига $1 млндан кўп бўлмаган ёки бошқа хорижий валютадаги эквивалентини ўтказишлари мумкин бўлади, дейилади регулятор хабарида.

Пул ўтказмалари тизимлари орқали операциялар бўйича ойига $10 мингдан кўп бўлмаган ёки бошқа валютадаги эквивалентдаги чекловлар ҳам сақланиб қолади.

Ўтказма суммалари банк транзаксия буйруғини олган кундаги рублнинг расмий курси бўйича аниқланади.

Россия Марказий банки 2022 йил март ойида россияликлар томонидан чет элга ўтказмаларнинг кўп қисмини ойига $5000гача чеклаб қўйганди.

Кейин регулятор аста-секин лимитни оширди ва июн ойида у ойига $1 млнгача кўтарилди. Чекловлар бир неча бор узайтирилди, охирги марта муддат 2024 йил 31 мартгача белгиланганди.

Киритилди: 06:26 31.03.2024. Ўқилди: 1428 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!