Россия Давлат думаси мамлакат ташқарисида бўлган ва ўзига берилган жазолардан қочиб юрган шахсларга қарши “Вақтинча чеклов чоралари тўғрисидаги” қонунни қабул қилди. Эндиликда уларнинг банк ҳисоблари музлатилади, мамлакатдаги уй-жойлари ҳамда машиналарини сотиш тақиқланади.
Янги қонундаги чеклов ва тақиқлар Россиядан ташқарида бўлган ва Жиноят кодексининг исталган моддаси бўйича судланган барча шахсларга тегишли бўлади. Шунингдек, чекловлар маъмурий ҳуқуқбузарликда айбланганларга ҳам тааллуқлидир.
Бундай ҳуқуқбузарликларга хорижий агент сифатида фаолият юритиш, номақбул ташкилот фаолиятида қатнашиш, Россиянинг ҳудудий яхлитлигини бузишга даъват қилиш, санкциялар жорий этишга даъват қилиш, Россия армиясини обрўсизлантириш киради.