ЦСКА ўз майдонида "Динамо"ни Россия кубоги ярим финал йўлининг биринчи ўйинида мағлуб этди - 2:1. Ўйин "ВЕБ Арена"да бўлиб ўтди.
Ўйиндаги биринчи гол 50-дақиқада ЦСКА ҳужумчиси Секу Койта томонидан киритилди, унга ҳамюртимиз Аббосбек Файзуллаев ассист берди. 8 дақиқадан сўнг "Динамо" ҳимоячиси Дмитрий Скопинцев ҳисобни тенглаштирди.
61-дақиқада "Динамо" ҳужумчиси Ал-Меҳди Мауҳуб тўғридан-тўғри қизил карточка олгани учун "оқ-кўклар" бир киши кам бўлиб қолди.
Учрашувнинг 64-дақиқасида ярим ҳимоячи Матвей Кисляк томонидан киритилган гол ЦСКАга ғалаба келтирди.
Жамоалар ўртасидаги жавоб учрашуви 15 апрель куни Москвада "ВТБ Арена"да бўлиб ўтади.