Россия Киевдаги стратегик авиазаводга ракета билан зарба берди. Бу ҳақда РИА Новости хабар берди.
Зарба 24 ноябрь куни берилган. Видеода дастлаб Украина ҳаво мудофааси кучларининг зенит қурилмаси товушлари эшитилади, шундан сўнг ёрқин чақнашлар пайдо бўлади ва портлаш товушлари эшитилади.
Гап “Фуқаро авиацияси 410-заводи” ДК ҳақида бормоқда. У стратегик аҳамиятга эга корхона ҳисобланади ва 2015 йилдан бери “Укроборонпром” ҳарбий давлат концерни таркибига киради.