Россиянинг Ставрополь ўлкасидаги Георгиевск шаҳри ва Георгиевск туманига қарашли бир қатор аҳоли пунктларида юқори ҳаво ҳарорати сабабли электр таъминотида навбатма-навбат ўчиришлар амалга оширилмоқда. У ерда ҳаво ҳарорати +42°C даражагача кўтарилган.
Округ раҳбарининг таъкидлашича, бундай чораларга электр таъминоти ускуналарининг қизиб кетиши ва иссиқлик датчикларининг ишга тушиши сабаб бўлган.