Бу воқеа, яъни Россия империяси валиаҳдига суйқасд 1891 йил 11 май куни Японияда бўлган эди.
1890 йил Россия империясининг валиаҳд шаҳзодаси Николай Александрович, бўлғуси рус подшоси Николай II Японияга саёхат қилиш учун йўлга чиқади. Буюк шаҳзода Николай Александровичга унинг узоқ қариндоши, яъни холаваччаси Греция шаҳзодаси Георг ҳамрох бўлади.
Греция шаҳзодаси Георг ва Россия шаҳзодаси Николай Александрович
Улар Италиянинг Триест портидан "Память Азова" номли зирҳли крейсер (броняносец) кемасида йўлга чиқадилар. Шаҳзодаларни кузатиб бориш учун катта делегация ҳам йўлга тушганди. Крейсерни яна 7 та кема қўриқлаб боради. Хуллас бу кичик эскадра эди. Саёҳатчилар Миср, Ҳиндистон, Хитой портларига кириб ўтади ва 1891 йилнинг баҳоридагина Японияга Нагасаки портига етиб келадилар.
Бу даврда Япония императори Мейдзи бошлаган буюк ислоҳотлар ичида тараққий этаётган мамлакат эди.
Япония императори Мейдзи
Японияда ҳам театрлар, музейлар, цирклар, газета нашриётлари ва саноат тармоқлари гуркираб ривожланиш даврига кирганди. Император Мейдзи аждодлари каби саройдан чиқмасдан халққа ҳеч қачон кўринмаслик ан-аналаридан воз кечганди, у энди ўз халқининг олдига чиқа олар, кўчаларда бемалол халқининг орасида сайр қилиш даражасига чиққанди. Император Мейдзи Японияга ташриф буюрган юқори мартабали меҳмонларни яхши кутиб олиш учун, улар ташриф буюрадиган барча шаҳарларни безашни, байрамона кайфиятга келишни буюради. Россия ва Греция делегацияси Японияда бир ой бўлишни режалаштирган эдилар. Шаҳзодалар Николай ва Георг, Нагасакидан сўнг, Кюсю оролига қараб сузиб кетадилар ва японлар учун кутилмаганда Кагосима шаҳрига ташриф буюрадилар. Чет элликлар бу шаҳарга унчалик кўп келмасди. Японлар бу ерда валиаҳд шаҳзода Николайга 170 кишилик самурайлар мактабини кўрсатадилар. Николайни самурайларнинг қилич билан ҳаракат санъати, яъни японларнинг азалий маданияти қойил қолдиради. Кагосимадан кейин, шаҳзодалар, Япония императорининг ўғли валиаҳд шаҳзода Агисугава ҳамрохлигида Оцу шаҳри ва Бигава кўлини томоша қилиш учун йўлга чиқадилар. Дастлаб кўлни томоша қиладилар, бу жойларнинг табиати ниҳоятда гўзал бўлиб, шаҳзодаларнинг кўнгли мислсиз даражада кўтарилади. Шаҳзодалар шарафига жуда қуюқ зиёфатлар ва кўнгил очар томошалар ҳам уюштирилади. Меҳмонлар Бигава кўли томошасидан сўнг Оцу шаҳрига қайтадилар. Шаҳар кўчалари тор бўлгани учун меҳмонлар рикшаларга ўтқазилади.
Шаҳар кўчаларида халқ мехмонлар эскортини олқишлар билан кутиб оладилар. Николай ўтирган рикша экипажда ҳисоб бўйича бешинчи бўлиб келарди. Унинг орқасидан шаҳзода Георгнинг рикшаси келарди. Шаҳзодалар шаҳар марказига яқинлашиб қолганди, шунда оламон орасидан япон полициячиларидан бири югуриб чиқадида қилич билан шаҳзода Николайни бошига солади.
Шаҳзода фуқаролар кийимида ва бошида темир қалпоқ бор эди, шунинг учун қиличнинг зарбаси уни енгил яралайди. Орқада келаётган шаҳзода Георг ўз аравасидан сакраб тушадида суйқасдчи самурайни қўлига занжир билан уради. Суйқасдчи йиқилиб тушаётган ҳолда ҳам яна бир зарба беради, аммо бунисиям муаффақиятсиз кетади. Рикшалар ва қўриқчилар югуриб келиб суйқасдчини қўлини қайириб ерга ётқизадилар. Николай ўз рикшасидан тушиб чеккага қочиб чиқишга улгурган эди. Ҳаммаси, яшин тезлигида амалга ошган шаҳзодалар учун муаффақиятли тугаган эди. Бу хабар бутун Японияга тарқалади ва япон халқини даҳшатга солади. “Энди нима бўлади? қудратли қўшнимиз Россия энди Японияга уруш эълон қилсачи” деган вахима қоплаб олганди, япон жамиятини. Шаҳзода Агисугаванинг Николайни “жиддий жароҳат олди” деган хабари вахима оловининг устига баттар мой сепганди. Киотога шаҳзодалардан хабар олиш учун шахсан императорнинг ўзи етиб келади. Россия императори Александр III дан ҳам шаҳзода Николайга зудлик билан Японияни тарк этиб Владивосток портига келишини сўралган хабар ҳам келганди. Бироқ, Николай Японияга ва япон халқига ҳеч қандай эътирози йўқлигини айтиб, императорга ташриф чоғида уларга кўрсатилган эътибордан боши осмонга етганини айтиб миннатдорчилик билдиради. Император Мейдзи шаҳзода Николайнинг олийжаноб қалбига қойил қолиб, унга совға-саломлар юборади ва ҳатто Николайни кўриш учун "Память Азова" кемасига ҳам ташриф буюрган экан. Бу Япония тарихидаги япон императорларининг бегона давлат ҳудудига (рус кемаси ҳам бегона давлат ҳудуди ҳисобланади) ягона ташрифи эди. Императорнинг тушкун кайфиятдан чиқариш учун шаҳзода Николай "Хазрати олийлари, бу англашилмовчилик бўлди. Бундай эси паст одамлар дунёнинг барча давлатларида бор" деб Мейдзини юпатган экан.
Умуман олганда Николай II унчалик ҳам ёмон одам бўлмаган экан.