Бугун 25 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Россия ҳукумати ҳарбий рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаган шахсларни фуқароликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади — ТАСС

 Россия ҳукумати ҳарбий рўйхатдан ўтишдан бўйин товлаган шахсларни фуқароликдан маҳрум этиш тўғрисидаги ташаббусни қўллаб-қувватлади — ТАСС

Қонун лойиҳаси Давлат Думасининг (парламент) “Единая Россия” партияси вакиллари Андрей Картаполов, Андрей Красов, Эрнест Валеев ва Василий Пискарёв томонидан тайёрланган.

Россия Вазирлар Маҳкамаси бу ташаббусни "тегишли эслатмаларни ҳисобга олган ҳолда қайта ишлаш шарти билан" қўллаб-қувватлади дея хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

Қонун лойиҳасида ҳарбий мажбуриятдан қочган шахслар билан бирга уларнинг яқин қариндошлари, шу жумладан фарзандларининг ҳам фуқаролиги бекор қилиниши таклиф этилмоқда.

Россияда амалдаги қоидаларга кўра, мамлакат фуқаролигини янгидан олган шахслар икки ҳафта ичида ҳарбий рўйхатга олиш идорасига боришлари ёки бир ҳафта ичида давлат хизматлари портали орқали ариза топширишлари шарт.

Киритилди: 18:31 22.09.2025. Ўқилди: 532 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!