Украинанинг "Strana.ua" нашри хабар беришича, Львовда "Электрон" ҳар хил турдаги электроника ишлаб чиқарувчи йирик корхона биноси вайрон қилинган.
"Львовда тунги ҳужум чоғида "Электрон" корпорацияси биноси вайрон бўлди", — дейилади нашрнинг Телеграм-каналида эълон қилинган хабарда.
Шанбага ўтар кечаси Украина оммавий ахборот воситалари Львов ва Украинанинг бошқа шаҳарларида қатор портлашлар содир бўлганини хабар қилди.