Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Россия ҳужум қилган тақдирда Европа мамлакатлари қўшинларини тезкор жойлаштира олмайди – Европа Ҳисоб палатаси

Россия ҳужум қилган тақдирда Европа мамлакатлари қўшинларини тезкор жойлаштира олмайди – Европа Ҳисоб палатаси

Европа Иттифоқининг 2022 йилда қабул қилинган “Ҳарбий ҳаракатлар режаси”ни ўрганган аудиторлар эришилган ютуқлар "етарли эмас" деган хулосага келишди. Маълум бўлишича, Европа Иттифоқи мамлакатлари қитъа бўйлаб катта миқдордаги қўшинлар, ҳарбий техника ва юкларни тезкорлик билан кўчира олмайди.

Бунга баъзан ЕИ давлатларидаги йўл ҳаракати қоидалари ҳам сабаб бўлиши мумкин. Масалан, бир давлатнинг танклари агар уларнинг оғирлиги маҳаллий йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган рухсат этилган массадан ошса, бошқа давлат ҳудудидан ўта олмайди.

Шунингдек, Европа Иттифоқининг 2021-2027 йилларга мўлжалланган “Ҳарбий мобиллик” бюджети (1,7 миллиард евро) аллақачон тўлиқ сарфлангани аниқланди. Ушбу маблағларга асосан Европа Иттифоқининг шарқий қисмидаги лойиҳалар молиялаштирилган, жанубий йўналиш – Украинага борадиган йўллар деярли эътибордан четда қолган.

"Россиянинг Украинага қарши тажовузи ҳақиқий бурилиш нуқтаси бўлди, Европа Иттифоқи йўқотилган вақтни қоплаш заруратини янада кескин ҳис қилмоқда", дея хулоса қилади Европа Ҳисоб палатаси.

Киритилди: 20:17 08.02.2025. Ўқилди: 1094 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!