Бугун 15 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Россия Ғарбни Каспий денгизига киритмасликка ваъда бермоқда

Россия Ғарбни Каспий денгизига киритмасликка ваъда бермоқда

Россиянинг Каспий денгизи минтақасида қулай жойлашувга эга бўлган Жанубий Кавказ ва Марказий Осиё давлатлари билан ўзаро ҳамкорлиги «Ғарбнинг норозилиги ва қаршиликларига сабаб бўлмоқда». Буларнинг барчаси «Каспий денгизи атрофидаги муаммоларни комплекс ҳал қилишни» талаб қилади, деди Россия Федерацияси Президентининг ёрдамчиси, Денгиз коллегияси раиси Николай Патрушев Астрахан вилояти кемасозлик мажмуасини ривожлантириш бўйича йиғилишда.

«Каспий денгизи нафақат нефть ва газ ресурсларига, яхши транзит салоҳиятига, балки Марказий Осиё, Кавказ ва Яқин Шарқда хавфсизликни таъминлаш имконини берувчи қулай ҳарбий-стратегик мавқега эга бўлган ноёб сув ҳавзасидир». «Россия, Жанубий Кавказ, Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ўзаро ҳамкорликнинг кенгайиши ва Каспий бўйи давлатларининг минтақавий муаммоларни ҳал қилиш йўналиши коллектив Ғарбнинг норозилигига сабаб бўлмоқда», деди Патрушев.

Россия президенти ёрдамчисининг айтишича, Қўшма Штатлар ва ЕИ «бу давлатлар ўртасидаги муносабатларни кескинлаштириш ва уларнинг сиёсий ва савдо алоқалари даражасини пасайтиришга уринишлар» қилмоқда. «Бундай шароитда Каспий денгизини ўзлаштириш масалалари ҳар томонлама ҳал этилиши керак», — дея қўшимча қилди у.

Патрушев, шунингдек, «Айнан Россиянинг Каспий денгизидаги ҳарбий иштироки баъзи қирғоқбўйи давлатларининг учинчи мамлакатлар - асосан АҚШ ва Шимолий Атлантика альянси аъзолари учун ўз сув ҳавзаларини очишга уринишларини тўхтатишга имкон беради,» деди.

Киритилди: 21:36 14.11.2024. Ўқилди: 856 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!