Бугун 1 июнь, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Россия фуқаролигини олгандан кейин Россияда 20 йил доимий яшаганларга қандай қоида жорий этилади?

Россия фуқаролигини олгандан кейин Россияда 20 йил доимий яшаганларга қандай қоида жорий этилади?

Давлат Думаси депутати, “Адолатли Россия – ҳақиқат учун” фракцияси раҳбари Сергей Миронов муҳожирлар бўйича ижтимоий тўловлар, нафақалар ва уй-жой сертификатлари билан боғлиқ яна бир таклиф билан чиқди.

У тегишли қонун лойиҳасини кўриб чиқиш учун Россия ҳукуматига юборди. Ҳужжатда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш ҳуқуқи фақат Россия фуқаролигини олгандан кейин Россияда 20 йил доимий яшаганларга бериладиган қоидани жорий этиш таклиф этилади.

Қонун лойиҳасига кўра, ижтимоий нафақалар, пенсияга қўшимчалар, ёш ва кўп болали оилалар учун уй-жой сотиб олиш ёки уй-жой қуриш учун субсидиялар, шунингдек, имтиёзли ипотека кредитлаш дастурларида иштирок этиш учун субсидиялар каби ёрдам турларини кўрсатишда резидентлик талаби ҳисобга олинади.

Бу ташаббусни шарҳлар экан, Сергей Миронов мамлакатнинг қатор ҳудудларида сўнгги пайтларда фуқароликка қабул қилинган мигрантлар оилаларига уй-жой гувоҳномасини бериш билан боғлиқ можаролар юзага келганини таъкидлади.

Киритилди: 14:46 27.05.2025. Ўқилди: 681 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!