Бугун 7 сентябрь, 2024 йил, шанба

O'ZB

Россия Финляндия билан чегарани бузди

Россия Финляндия билан чегарани бузди

Россия ва Финляндия ўртасида жорий ойнинг 3-чегара бузилиши қайд этилди.

Бу ҳақда Финляндия чегара хизмати расмий сайти хабар берди.

Маълумотларга кўра, Россия моторли қайиғи Финляндия чегарасини кесиб ўтиб, Пихаярви кўлига кириб борган ва кейин яна қайтиб кетган.

Қайд этилишича, бу ой бошидан бери Россия билан чегаранинг учинчи бузилишидир. Россия ва Финляндия ўртасидаги чегарани ноқонуний кесиб ўтиш ҳолатлари 11 ва 14 июль кунлари қайд этилган.

2023 йил ноябрида Финляндия учинчи давлатлардан келаётган муҳожирлар оқими баҳонасида Россия билан чегарадаги барча ўтиш пунктларини ёпганди.

Киритилди: 15:44 20.07.2024. Ўқилди: 17129 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!