Бугун 17 май, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Россия Федерациясининг Махачқалъа ва Каспийск шаҳарларида аксилтеррор операцияси (КТО) режими жорий этилди

A A A
Россия Федерациясининг Махачқалъа ва Каспийск шаҳарларида  аксилтеррор операцияси (КТО) режими жорий этилди

Миллий аксилтеррор қўмитаси баёнотига кўра, Доғистон Республикаси хавфсизлик идоралари "террорчилик фаолиятида иштирок этган қуролли шахсларнинг қаерда эканлиги ҳақида" маълумот олган. 31 мартга ўтар кечаси террорчи сифатида гумон қилинаётган шахслар ФСБ махсус кучлари томонидан Махачқалъа ва Каспийск шаҳарларидаги бир нечта хонадонларда тўсиб қўйилган.

"Маҳаллий вақт билан соат 5:35 дан Махачқалъанинг Ленинский ва Советский туманлари ҳамда Каспийск шаҳри маъмурий чегараларида аксилтеррор операцияси режими(КТО) жорий этилди. Операция ҳудуди яқинида жойлашган уйлар аҳолиси эвакуация қилинди", дея хабар берди "Интерфакс" агентлигига республика ФСБ тезкор штаби.

Киритилди: 11:00 31.03.2024. Ўқилди: 1010 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!